The New York Times нашри ёзганига кўра, Хитой расмийлари сентябрь ойи охирида “салбий ва пессимистик кайфиятларни ҳаддан ташқари бўрттирадиган” контентларга қарши икки ойлик тозалаш кампаниясини бошлади.
Кампания давомида ижтимоий тармоқларда “тушкунлик”ни тарғиб қилувчи, “астойдил ишлаш бефойда” ёки “фарзанд кўриш иқтисодий жиҳатдан нотўғри” деган ғояларни ёйган аккаунтлар блокланмоқда. Хусусан, минималист турмуш тарзини тарғиб қилган ва мартаба орзусидан воз кечишни маслахат берган блогерлар блокланган.
Шунингдек, Ғарбдаги ҳаёт Хитойга нисбатан яхши, деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилар ҳам чекловларга учраган. Уларнинг баъзилари ўн миллионлаб кузатувчига эга эди. Wеibo тармоғида эса 1200 дан зиёд аккаунт мамлакат иқтисоди ва уй-жой бозорига оид “миш-миш” тарқатгани учун ўчирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!