date

Ғазода сулҳ бўйича дастлабки келишувга эришилди

Ғазода сулҳ бўйича дастлабки келишувга эришилди
АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил ва Ҳамас ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича дастлабки босқич келишилганини маълум қилди. Музокаралар Мисрда ўтган ва томонлар Трампнинг 20 бандлик тинчлик режасининг биринчи қисмини маъқуллаган.

Режага кўра, Исроил армияси Ғазонинг ярмига яқин ҳудуддан чекинади. Ҳамас 20 нафар гаровни озод қилади, Исроил эса 250 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юборади. Шунингдек, Ғазога гуманитар ёрдам юк машиналари орқали етказилади.

Кейинги босқичда Ғазо қуролсизлантирилади ва вақтинча фаластинлик мутахассислар бошқаради. Бу жараённи Доналд Трамп раҳбарлигидаги кенгаш назорат қилади.

Бироқ айрим масалаларда томонлар ўртасида келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда. Ҳамас қурол топшириш шартига рози эмас, Исроил эса Фаластин маъмуриятининг иштирокини хоҳламаяпти. Шу билан бирга, бу келишув тинчлик сари муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазода сулҳ бўйича дастлабки келишувга эришилди