АҚШда 42 йил давомида ўлим жазосини кутган маҳкум табиий сабабларга кўра вафот этди, деб хабар берди Жанубий Каролина ахлоқ тузатиш департаменти.
Маълумотларга кўра, 81 ёшли Фред Синглтон 1983 йилда зўрлаш, қотиллик ва ўғирликда айбланиб, электр курсида қатл этиш ҳукми чиқарилган эди. Аммо унинг руҳий ҳолати қатл этиш учун мос келмаслиги боис, жазо ижро этилмаган.
Суд руҳий муаммолар туфайли уни дори қабул қилишга мажбурлаш мумкин эмаслигини таъкидлаган. Синглтон Жанубий Каролинада ўлим жазосини энг узоқ муддат кутган маҳбус сифатида қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар