Ғазода сулҳ кучга киргач, минглаб фаластинликлар вайрон бўлган уйларига қайта бошлади. Исроил қўшинлари келишувга мувофиқ шаҳарлардан чиқишни бошлаганини маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп бу тинчликни “катта қадам” деб атади. У яқин кунларда Исроил ва Мисрга ташриф буюриб, Ғазо бўйича халқаро саммит ўтказишни режалаштираётганини айтди.
Трамп режасига кўра, Ғазода халқаро “Тинчлик кенгаши” ташкил этилиши мумкин. Аммо Ҳамас бу таклифга қарши чиқиб, Ғазо фақат фаластинликлар томонидан бошқарилиши лозимлигини таъкидлади.
Келишувга кўра, Ҳамас 20 исроилликни озод этади, Исроил эса 250 маҳкумни қўйиб юборади. Шунингдек, Ғазога озиқ-овқат ва дори-дармон ортилган юк машиналари киритила бошланди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар