date

Дунёда бир хонали ижара уй нархи энг қиммат шаҳарлар маълум бўлди

Дунёда бир хонали ижара уй нархи энг қиммат шаҳарлар маълум бўлди

Жаҳон уй-жой бозорида ижара нархлари йил сайин ўсиб бормоқда. Хусусан, 2025 йилда бу ўсиш айниқса йирик иқтисодий марказларда яққол сезилди. Таҳлилчилар маълумотига кўра, бу йил дунёда бир хонали квартира ижараси энг қиммат бўлган шаҳарлар сифатида Лондон ва Сингапур қайд этилди.

РИА Новости ёзганидек, жорий йил сентябрь ойида ушбу икки шаҳарда бир хонали ижара нархи ўртача ойига 2700 долларга тенг бўлган. Лондонда айрим марказий туманларда бу нарх 3100 долларгача етган.

Мутахассислар таъкидлашича, уй-жой ижараси нархининг кескин ўсишига бир нечта омиллар сабаб бўлган — аҳоли сонининг кўпайиши, миграция жараёнлари, қурилиш материаллари қимматлаши ва инвестиция бозоридаги фаолликнинг ошиши.

Таҳлил натижаларига кўра, 2025 йилда ижара нархи энг юқори бўлган топ-10 шаҳар қуйидагича:

1.Лондон, Буюк Британия — $2800

2.Сингапур — ~$2700

3.Вашингтон, АҚШ — $2300

4.Амстердам, Нидерландия — $2250

5.Дублин, Ирландия — $2200

6.Рейкявик, Исландия — $2160

7.Люксембург — $2000

8.Гонконг, Хитой — $2000

9.Берн, Швейцария — $1800

10.Копенгаген, Дания — $1750

Таҳлилчилар фикрича, Европа ва Осиёдаги йирик шаҳарларда ижара нархи нафақат талаб, балки турмуш даражаси, инфратузилма ва хизмат кўрсатиш сифатидан ҳам келиб чиқиб белгиланмоқда. Масалан, Лондон ва Сингапур нафақат иқтисодий марказлар, балки халқаро молиявий марказлар сифатида ҳам юксак талабга эга.

Шу билан бирга, уй-жой нархлари ошиши ортидан кўплаб мамлакатларда ижара бозорида рақобат кучайган. Айрим давлатлар ижара нархларини тартибга солиш ёки ижарачиларни ҳимоя қилиш бўйича янги қонунлар ишлаб чиқишни бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда бир хонали ижара уй нархи энг қиммат шаҳарлар маълум бўлди