Макрон Франциядаги инқироз учун айбдорларни аниқлади

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатдаги сиёсий инқироз учун жавобгарлик мухолифат зиммасига тушишини маълум қилди. Бу ҳақда “TASS” агентлиги хабар берди.
Макроннинг таъкидлашича, ҳукуматга ишончсизлик вотуми киритиш ва мудофаа вазири Себастьян Лекорнуни беқарорлаштириш ҳаракатларини бошлаган сиёсий кучлар юзага келган тартибсизлик учун тўлиқ жавоб бериши керак.
“Бу вазият учун жавобгарликни айнан шу кучлар ўз елкасида олади. Мен эса барқарорлик ва узлуксизликни таъминлашни давом эттираман”, — деди Франция раҳбари.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг