Словакиянинг шарқий қисмида жойлашган Рожнява шаҳри яқинида 11-октябрь куни оғир темирйўл ҳалокати юз берди. Маҳаллий ОАВ хабар беришича, икки йўловчи поезди тўқнашуви оқибатида 100 га яқин киши турли даражада жароҳат олган.
Словакия ички ишлар вазири Матуш Шутай-Эштока воқеа жойида берган баёнотида, дастлабки тахминларга кўра, ҳалокат машинистнинг эътиборсизлиги сабаб юзага келганини маълум қилган. Жабрланганлардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.
Ёрдам кўрсатиш учун бешта тез тиббий ёрдам машинаси ва бир қутқарув вертолёти сафарбар этилган. Воқеа юзасидан расмий тергов ишлари бошланган. Жабрланувчиларга зарур ёрдам кўрсатилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар