date

Полша хавотирда: Россия агентлари Европада яширин фаолият юритмоқда

Полша хавотирда: Россия агентлари Европада яширин фаолият юритмоқда
Полша Миллий Хавфсизлик Бюроси раҳбари Славомир Сенскевич мамлакат Россия билан кибермаконда реал уруш ҳолатида эканлигини эътироф этди. Бу ҳақда Financial Times нашри хабар берди.

Унинг таъкидлашича, бу энди оддий хавф-хатар эмас, балки очиқдан-очиқ "киберфронт"даги тўқнашувдир. Сенскевичнинг фикрига кўра, Россия Европа Иттифоқи давлатларида криптовалюталар орқали молиялаштириладиган агентлар тармоғини йўлга қўйган.

Мазкур тармоқ, идора раҳбарининг сўзларига кўра, Европанинг хавфсизлик инфратузилмаларига қарши “гибрид ҳужумлар” уюштирмоқда. Бу ҳужумлар дронлар орқали ҳаво ҳудудини бузишдан тортиб, муҳим инфратузилмани ишдан чиқаришга қаратилган таҳдидларгача етиб бормоқда.

Сенскевич, шунингдек, НАТО Полша учун энг муҳим ва ишончли ҳарбий иттифоқ бўлиб қолишини алоҳида таъкидлади. “Полша НАТОга таянади ва бу алоқани мустаҳкамлашда давом этади,” — деди у.

Мутахассислар фикрича, бу баёнот Россия билан муносабатларда кескинликни янада кучайтириши мумкин. Европа иттифоқи эса бу борада қўшимча чораларни муҳокама қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Полша хавотирда: Россия агентлари Европада яширин фаолият юритмоқда