date

"Айниган гўшт"дек ҳид келтирувчи гул Давид ўғирлаб кетилди

"Айниган гўшт"дек ҳид келтирувчи гул Давид ўғирлаб кетилди

Германиянинг Дортмунд шаҳридаги машҳур «Rombergpark» ботаника боғида жойлашган дунёдаги энг бадбўй ҳидли гул — Amorphophallus titanum номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилди. Боғ маъмурияти маълум қилишича, ўсимлик илдизи билан тувагидан қазиб олинган.

Бу ноёб гул “Давид” деб номланиб, ўртача 20–30 килограмм оғирликка эга бўлган. Унинг гуллаш даврида чиқарадиган ҳид инсонлар учун бадбўй, айниган гўштга ўхшаш бўлса-да, айрим ҳашаротлар учун жозибадир. Гул фақат ҳар бир 3–7 йилда гуллайди ва бу ҳолат фақат 2–3 кун давом этади.

Маълумотларга кўра, гул 2018 ва 2021 йилларда гуллаганда ботаника боғига минглаб одам ташриф буюрган. Ҳозирда боғ маъмурияти полицияга мурожаат қилган ва ушбу ўғирлик бўйича тергов ишлари бошланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Айниган гўшт"дек ҳид келтирувчи гул Давид ўғирлаб кетилди