date

Макрон: “Истеъфо ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас”

Макрон: “Истеъфо ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас”

Франция президенти Эммануэл Макрон яқин орада лавозимидан кетиш нияти йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда The Times нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, Макроннинг истеъфога чиқишини талаб қилаётганлар нафақат мухолифат сафларидан, балки унинг ўз марказчи блокидаги баъзи сиёсий ҳамкорлардан ҳам чиқмоқда. Аммо президент мамлакатдаги сиёсий инқироз учун “муросасиз партиялар” ва “ҳокимият учун курашни ҳар нарсадан устун қўяётган сиёсатчилар”ни айбламоқда.

Макроннинг таъкидлашича, бу ҳолат “1950 йиллардан бери Францияда кузатилган энг жиддий сиёсий инқироз” ҳисобланади.

Президент Ғазодаги тинчлик саммити доирасида Мисрнинг Шарм-аш-Шайх шаҳрида сўзга чиқар экан, мамлакатдаги ички беқарорликдан ўзини четга олганини билдирди.

Эндиликда Франциядаги сиёсий барқарорликни тиклаш вазифаси Макроннинг иттифоқчиси — яқинда қайта тайинланган бош вазир Себастьен Лекорню зиммасига юклатилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон: “Истеъфо ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас”