date

Макрон илк бор “севимлилар” рўйхатидан чиқди

Макрон илк бор “севимлилар” рўйхатидан чиқди

Франция раҳбари Эммануэль Макрон “Ifop-Fiducial” сўровида илк бор “Французларнинг эллик севимли сиёсий шахси” рўйхатига киролмаган президент бўлди. Бу ҳақда Paris Match нашри хабар берди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Макрон 51-ўринни эгаллаб, Франсуа Байру билан деярли бир хил натижа кўрсатган — мос равишда 21,5 ва 21,9 фоиз ижобий баҳога эга бўлган.

Қизиғи шундаки, унинг олдинги президентларидан Николя Саркози ва Франсуа Олланд давлат раҳбари лавозимида бўлган пайтларида ҳеч қачон 43-ўриндан пастга тушмаган.

Ifop агентлиги бош директори Фредерик Дабининг таъкидлашича, “француз респондентларининг 78 фоизи бугунги кунда Макрон ҳақида салбий фикрда, бу эса ўтган ойдаги 70 фоиздан ҳам юқори кўрсаткичдир”.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон илк бор “севимлилар” рўйхатидан чиқди