Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған туркий давлатлар — Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон фуқаролари учун янги қулайлик яратувчи фармонни имзолади.
Унга кўра, эндиликда ушбу мамлакат фуқаролари Туркияда ишлаш ёки бизнес билан шуғулланиш учун фуқаролик олиш ёки узоқ бюрократик рухсат жараёнларидан ўтишга мажбур бўлмайдилар. Фақат яшаш гувоҳномаси етарли бўлади.
Бироқ, мазкур енгилликлар ҳарбий хизмат ва ҳуқуқ-тартибот тузилмалари соҳаларига тааллуқли эмас — бу жабҳалар Туркия фуқаролари учунгина очиқ бўлиб қолади.
Фармон хорижий диплом ва сертификатларни тан олиш, касбий уюшмаларда рўйхатдан ўтиш имконини ҳам назарда тутади. Шу билан бирга, бу фуқаролар ички сайловларда иштирок эта олмайдилар.
Эрдўғаннинг ушбу ташаббуси туркий халқлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаб, минглаб фуқароларнинг Туркиядаги ҳаётини анча енгиллаштириши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!