date

Петербурглик аёл 221 килолик қовоқда сув сайри қилди

Петербурглик аёл 221 килолик қовоқда сув сайри қилди

Санкт-Петербурглик Юлия Богданова Псков вилоятидаги дала ҳовлисида етиштирган улкан қовоқда дaрё бўйлаб рафтинг уюштирди. У бу ноодатий воқеани ўзининг VKontakte саҳифасида эълон қилди.

Маълум қилинишича, Богданова бу спорт тури билан иккинчи йил шуғулланмоқда. Бу сафар у оғирлиги 221 килограмм бўлган ва “Эмеля” деб номланган улкан қовоқни қайиқ сифатида ишлатган.

Аёл бу тадбирни “Қизил елканлар” деб аталган шахсий байрами деб атади. “Бу байрамнинг асосий рамзи — қизил елканли қайиқ. Мен Псков вилоятидаги дачамда ўз байрамимни шу тарзда ўтказишга қарор қилдим”, — деб ёзади у.

Қизиғи шундаки, 2024 йилда ҳам Богданова шунга ўхшаш тажриба ўтказган — ўшанда у 226 килолик “Дуняша” номли қовоқда сув бўйлаб сайр қилган эди. “Орзу рўёбга чиқди — қовоқда рафтинг!”, — деб ёзган у ўшанда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Петербурглик аёл 221 килолик қовоқда сув сайри қилди