date

“Яхшилик кемаси” Ғазога ёрдам билан Эль-Ариш портига етди

“Яхшилик кемаси” Ғазога ёрдам билан Эль-Ариш портига етди

Туркиядан Ғазo секторига йўл олган инсонпарварлик ёрдамини олиб келаётган 17-“Яхшилик кемаси” бугун туш пайтида Мисрнинг Эль-Ариш портига етиб келди.

900 тонна атрофида озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келган “Akdeniz” кемаси 14 октябрь куни Туркиянинг жанубий-шарқий соҳилида жойлашган Мерсин халқаро портидан йўлга чиққан эди.

Ушбу ёрдам юки Туркиянинг фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар бошқармаси (AFAD) ҳамда 17 та фуқаролик жамияти ташкилотлари кўмагида тайёрланган. Юк таркибида асосан озиқ-овқат, консервалар ва болалар учун махсус озуқа жой олган.

Кема Эль-Ариш портига етиб келганидан сўнг AFAD вакиллари томонидан расман қабул қилиб олиниши кутилмоқда. Маълумотларга кўра, 2023 йил 7 октябридан буён Туркия Ғазога 14 та самолёт ва 16 та кема орқали инсонпарварлик ёрдами юборган.

AFAD маълум қилишича, 17-“Яхшилик кемаси” Туркиянинг Ғазо халқига кўрсатаётган кўмагида янги босқични бошлаб бермоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Яхшилик кемаси” Ғазога ёрдам билан Эль-Ариш портига етди