Пайшанба оқшомида Грециянинг Хиос ороли яқинида муҳожирларни ташаётган қайиқ тошли қирғоққа урилиб, ҳалокатга учради. Воқеа натижасида икки нафар муҳожир ҳалок бўлгани маълум қилинди.
Греция қирғоқ қўриқлаш хизматига кўра, ёрдам гуруҳлари жами 5 нафарни сувдан қутқаришга муваффақ бўлди. Улардан икки нафари ҳушсиз ҳолда бўлган. Қуруқликда давом этган қидирув ишлари натижасида яна 24 киши топилиб, қутқариб қолинди.
Жами 12 нафар жабрланувчи Хиос оролидаги касалхонага етказилган. Афсуски, улардан икки нафари — аёл киши ҳаётдан кўз юмди. Рамсийлар ҳозирда ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар