date

Сувда сузувчи қуёш панеллари энергия ишлаб чиқара бошлади

Сувда сузувчи қуёш панеллари энергия ишлаб чиқара бошлади

Германиянинг SINN Power компанияси дунёдаги биринчи вертикал сузувчи қуёш электр станциясини ишга туширди, деб хабар берди. Лойиҳа Баварияда амалга оширилган бўлиб, унинг қуввати 1870 кВт, йиллик энергия ишлаб чиқариш ҳажми эса 2 миллион кВт/соатни ташкил этади. Бу кўрсаткич юзлаб хонадонларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш имконини беради.

Станциянинг асосий янгилиги — Skipp-Float номли тизимда. У орқали қуёш панеллари вертикал шаклда ўрнатилади. Бундай жойлашув қуёш нурини куннинг эрталаб ва кечки соатларида ҳам яхшироқ қабул қилиш имконини яратади, бу эса барқарор ва самарали электр ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Шу билан бирга, ушбу технология сув муҳитига ҳеч қандай зиён етказмайди. Тизим сув ҳавзасининг фақат 4,65 фоизини эгаллайди. Бу эса экологик барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сувда сузувчи қуёш панеллари энергия ишлаб чиқара бошлади