date

Канада раҳбари Исроил бош вазирига нисбатан кескин баёнот берди

Канада раҳбари Исроил бош вазирига нисбатан кескин баёнот берди

Канада Бош вазири Марк Карни Исроил раҳбари Бинямин Нетаняҳу мамлакатга ташриф буюрган тақдирда уни Халқаро жиноят суди (ХЖС) ордери асосида ҳибсга олишини маълум қилди, деб хабар берди Toronto Sun.

Бу баёнот Канадада катта баҳсларга сабаб бўлди. Қатор маҳаллий нашрлар, жумладан Toronto Sun, Карнини «ўз шахсий қарашларини Канада миллий манфаатларидан устун қўйганликда» айблади.

Нашрнинг таъкидлашича, Вашингтон билан муносабатлар ҳамон мураккаб шароитда бўлган бир пайтда Карни АҚШ президенти Доналд Трампнинг яқин иттифоқчиси ҳисобланган Нетаняҳуга қарши чора кўриш ҳақида гапирмоқда. Газета бу қарорни «сиёсий сабабларга кўра шубҳали суднинг шубҳали ҳукмлари» деб атади.

Маълумот учун, 2024 йил ноябрда ХЖС Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантга Ғазодаги ҳарбий жиноятлар учун расман айблов эълон қилган ва уларни ҳибсга олиш ҳақида ордер чиқарган. Канада ўшандаёқ бу қарорни қўллаб-қувватлаган эди.

Марк Карни ўз баёнотида Канада халқаро ҳуқуқ меъёрларига содиқ эканини таъкидлаб, «қонун устуворлиги сўзда эмас, амалда намоён бўлиши керак» деб айтди.

Исроил томони эса ХЖСнинг қарорини кескин рад этмоқда. Тел-Авивнинг фикрича, суд сиёсий босим остида иш кўрмоқда ва унинг ҳукмлари ҳақиқий юридик кучга эга эмас.

Мутахассислар фикрича, Канада раҳбарининг бу баёноти Ғарб давлатлари орасидаги муносабатларда янги сиёсий тортишувни келтириб чиқариши мумкин. Карнининг кескин позицияси Оттава билан Вашингтон ўртасида янги дипломатик музокараларни талаб қилади.

Сиёсий таҳлилчилар эса бу воқеани Канада ташқи сиёсатидаги “янги мустақил йўналиш”нинг белгиси сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Канада раҳбари Исроил бош вазирига нисбатан кескин баёнот берди