Трамп ўз маъмуриятининг икки қоидасини ошкор этди

Трамп ўз маъмуриятининг икки қоидасини ошкор этди
Трамп ўз маъмуриятининг икки қоидасини ошкор этди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти учун жорий қилинажак икки қоидани ошкор этди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» нашри.

«Маъмуриятими икки қоидага риоя этади: Американикини сотиб ол, америкаликларни ёлла», — деб ёзди бўлажак давлат раҳбари.

Трамп ўз сайловолди дастурида АҚШда янги саноатлаштириш ўтказишни, миллионлаб янги иш ўринлари яратишни, солиқларни туширишни ҳамда корпорациялар мамлакат ҳудудида корхоналар очишдан манфаатдор бўлишига эришишни ваъда қилган эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар