date

Нигерияда ёқилғи ташувчи танкер аварияга учраб,портлаб кетти

Нигерияда ёқилғи ташувчи танкер аварияга учраб,портлаб кетти
Нигерия ғарбида юз берган портлаш оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 40 га яқин киши турли даражадаги куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Тhe Nation газетаси гувоҳларга асосланган ҳолда хабар бермоқда.

Ҳодиса Нигер штатининг AgaYE-Bida автомобил йўлида юз берган. Дастлабки тергов маълумотларига кўра, ёқилғи ташувчи танкер аварияга учраган, шундан сўнг маҳаллий аҳолининг баъзилари танкерни талаш мақсадида унга яқинлашган. Афсуски, бу вақтда портлаш рўй берган ва тўкилган ёнилғи катта оловга айланиб кетган.

Нигерия ёқилғи танкерлари ҳайдовчилари уюшмаси раиси Фарух Муҳаммад Каво ҳодисани тасдиқлаб, Нигер штатида фақатгина шу ойда 30 га яқин шунга ўхшаш воқеа қайд этилганини билдирди. Унинг таъкидлашича, ушбу фожиалар аҳолини ёнилғи ташувчилар билан боғлиқ хавф-хатарлардан огоҳлантириш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

Портлаш сабаблари юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерияда ёқилғи ташувчи танкер аварияга учраб,портлаб кетти