date

ҲАМАС яна икки исроилликнинг жасадини қайтарди

ҲАМАС яна икки исроилликнинг жасадини қайтарди

ҲАМАС ҳаракати икки нафар исроиллик гаровга олинган шахснинг жасадини Қизил Хоч халқаро ташкилотига топширди. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари маълумот берди.

Маълумотга кўра, Қизил Хоч вакиллари жасадларни қабул қилиб олгач, уларни Ғазо секторидаги Исроил ҳарбийларига етказишади. Кейин эса жасадлар Исроилга олиб борилиб, марҳумларнинг шахсини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертиза ўтказилади.

Шу билан бирга, 9 октябрга ўтар кечаси АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил ҳукумати ва ҲАМАС Вашингтон таклиф этган Ғазо бўйича келишувнинг дастлабки босқичига рози бўлганини билдирган эди.

Бу босқич доирасида фаластинлик маҳбуслар эвазига исроиллик гаровдаги шахслар озод этилиши ҳамда Исроил аскарларининг қисман Ғазодан чиқарилиши назарда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС яна икки исроилликнинг жасадини қайтарди