13:26 / 04.01.2017
8 543

Россиянинг элчисини ўлдирган қотил ҳақида янги маълумотлар тарқатилди

Россиянинг элчисини ўлдирган қотил ҳақида янги маълумотлар тарқатилди

2016 йилнинг 19 декабрида Туркияда Россиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилгани ҳақида эътиборингизга қатор мақолаларни ҳавола этган эдик. Қотиллик билан боғлиқ тергов ва суриштирув ишлари даом этмоқда.

Хусусан, қотилнинг собиқ ҳамхонаси бўлган шахснинг компьютери экспертизадан ўтказилганида, фойдаланувчи интернет орқали Андрей Карлов ҳақида маълумоларни излагани, унинг иштирокидаги турли видеолавҳаларни бир неча бор томоша қилгани аён бўлди. Бу ҳақда "ТАСС"га асосланиб "Qalampir.uz" ёзмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Россия туркияликлар нигоҳида” номли фотокўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққан Андрей Карлов нутқини якунлагач, орқа тарафида турган шахс унга қарата ўқ узганди. Яраланган элчи “Гювен” шифохонасига етказилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмаган. Қотил Андрей Карловга ўқ узгач, бир неча дақиқа давомида экстремистик ғоялар ҳақида “нутқ” сўзлаган. Тахмин қилишларича, айнан шу вақтда элчи қон йўқотган ва шу сабабга кўра унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Қотиллик содир этилганидан бир неча соат ўтиб, Туркия Ички ишлар вазири Сулейман Сойлу қотилликни 1994 йилда туғилган, полиция ходими Мавлут Мерт Олтинтош содир этгани ҳақида маълумот берди. Мавлут Мерт Олтинтош полиция томонидан отиб ташланган.

Маълумот учун, Россиянинг туркиядаги элчиси Андрей Геннадьевич Карлов 1954 йилнинг 4 февралида Москвада туғилган. Карлов Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида 2013 йилдан бери фаолият юритиб келаётган эди.

Туркия элчисининг ўлими юзасидан суриштирув-текширув ишлари ҳамон давом этмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг элчисини ўлдирган қотил ҳақида янги маълумотлар тарқатилди