date

“Lukoil” хорижий активларини Gunvor Group’га сотмоқда

“Lukoil” хорижий активларини Gunvor Group’га сотмоқда

Россиянинг йирик энергетика компанияси “Lukoil” ўзининг хориждаги активларини бошқарувчи LUKOIL International GmbH компаниясини Gunvor Group трейдерлик компаниясига сотишга келишиб олди.

“Lukoil” расмий баёнотида таъкидланишича, компания Gunvor таклифини қабул қилган ва шу билан бирга бошқа харидорлар билан музокаралар олиб бормаслик мажбуриятини олган.

Сотув сабаби сифатида айрим давлатлар томонидан “Lukoil” ва унинг корхоналарига жорий этилган санкциялар ва чеклов чоралари келтирилган. Битимнинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмади.

Gunvor Group 2000-йилда Torborn Tornkvist ва Gennadiy Timchenko томонидан асос солинган. Timchenko кўплаб манбаларда Владимир Путинга яқин тадбиркор сифатида тилга олинади. Компания йиллар давомида Россия нефтини хорижга экспорт қилувчи энг йирик халқаро трейдерлардан бири бўлиб келган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Lukoil” хорижий активларини Gunvor Group’га сотмоқда