2017 йилда Европа аҳолисининг тинчини "бузиши" мумкин бўлган шахслар рўйхати тақдим этилди. Бу ҳақида Politico нашри'га асосланиб Кун.уз сайти маълум қилди.
Мақола муаллифи Тунку Варадараяннинг сўзларига кўра, ушбу рўйхат туфайли европаликлар "ўз ўрнидан қўзғалгилари келмай қолади". Рўйхат асосан сиёсатчилар, британиялик ноширлар, хитойлик футбол босслари ва рус хакерларидан иборат.
Муаллиф Британиянинг The Sun, Daily Mail, Daily Express каби нашрларини жамоатчилик фикрига кўрсатган салбий таъсирида айблади. Варадараяннинг фикрича, улар туфайли Brexit ҳеч бир томонга фойда келтирмай, анча оғир кечиши мумкин.
Хитой футболи босслари "маънавиятсиз Европа"да ташвиш уйғотиши керак. Гап шундаки, ХХР етакчи Европа клублари ўйинчиларини ўз лигасига жалб қилишга "мисли кўрилмаган пуллар"ни сарфлай бошлашди.
Муаллиф рус хакерларини халқаро муносабатларни "бузувчи куч", деб атади. Унинг сўзларига кўра, рус хакерлари гўёки Америкадаги сайловлар натижасига таъсир ўтказишга уринишган. Энди эса европаликлар рус киберҳужумчилари ўз диққатини Европага қаратишидан қўрқишмоқда.
Шунингдек рўйхатда АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти вакили, Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Майкл Флинн ва яна бир савдо вазирлигига номзод - ишбилармон Уилбур Росс ҳам бор.
Муаллиф Филнни "шу қадар сиёсий қарашлари нотўғри инсонки, у билан қиёслаганда ҳатто Трамп ҳам бойскаутдир", деди. Савдо вазири лавозимини эгаллаши мумкин бўлган Росс эса, Варадараяннинг фикрича, Трансатлантик савдо келишувини (TTIP) "буткул йўққа чиқариши" мумкин. Бу Brexit'га доир музокараларда Европа фойдасига бўлмаслиги аниқ.
Рўйхатдан шунингдек Европанинг баъзи партиялари етакчилари ҳам ўрин олган. "Беш юлдуз ҳаракати" етакчиси, итальян ҳажвчиси Беппе Гриллони муаллиф ҳукуматга мутлақ қарши позицияни эгаллаган ва жуда кўплаб тарафдорларга эга бўлган "сиёсий новатор", деб ҳисоблайди.
Польшанинг "Ҳуқуқ ва адолат" партияси етакчиси Ярослав Качиньскийни муаллиф "хавфли ва масъулиятсиз", деб атади. Унинг фикрича, айнан Качиньский туфайли Польша яна аянчли аҳволга тушган.
Булардан ташқари, Европага хавф солувчи шахслар рўйхатида Каталония маъмурияти етакчиси Карлос Пучдемонт, сиёсий мавқеини қайта тиклаш эҳтимоли бўлган Николя Саркози, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг "ўнг қўли" Мартин Селмайр, шунингдек исломга қарши чиқувчи "Озодлик партияси" (Ҳолландия) етакчиси Герт Вилдерс ҳамда йирик компанияларга қатъий қарши чиқувчи рақобат масалалари бўйича еврокомиссар Маргарет Вестагерлар номи қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди