12:15 / 08.01.2017
7 691

Европада аномал совуқ кузатилмоқда: Ноодатий совуқ ҳарорат 20дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди

Европада аномал совуқ кузатилмоқда: Ноодатий совуқ ҳарорат 20дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди

Европа қитъаси мамлакатлари ноодатий кучли совуқ ҳароратдан жабрланишмоқда. Январь ойининг биринчи кунларида Скандинавиядан қитъанинг бошқа қисмларига совуқ ҳаво оқими ёпирилган. Бу ҳақда Кун.уз сайти ёзмоқда.

Кейинги икки кун давомида Европа бўйлаб кучли совуқлар туфайли 20дан ортиқ киши ҳалок бўлди, улар орасида муҳожирлар ва уйсизлар кўпчиликни ташкил қилди.

Польшанинг ўзида 10 кишининг ўлими қайд этилган. Бу давлатда ўртача ҳарорат 14 даража совуқни кўрсатмоқда, баъзи вилоятларда эса Цельсий бўйича - 20 даража қайд этилган.

Италиянинг марказий ва жанубий-шарқий қисмларида ҳам кучли совуқлар кузатилмоқда. Бу мамлакатда қор бўронлари давом этмоқда ва совуқдан 7 киши ҳалок бўлган.

Германия жанубидаги тоғли ҳудудларда ҳарорат Цельсий бўйича минус 26 даражани кўрсатмоқда, баъзи трассаларда музлаш туфайли автомобиллар ҳаракатланиши тўхтатилган.

Чехия пойтахти Прагада ўтган тунда қиш бошланганидан буён энг совуқ ҳарорат қайд этилди. Бу давлатда совуқ ҳаво 3 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Болгарияда 3 нафар муҳожир совуқ туфайли ҳалок бўлган.

Истанбулда ёққан қор баландлиги 40 сантиметрни ташкил қилмоқда. Йўллардаги яхмалак кўп сонли ЙТҲларга сабаб бўлган.

Москвадаги фавқулодда совуқ ҳарорат натижасида 62 нафар киши жабрланди. 6 январь куни термометр 30 даража кўрсаткичдан пастлаган. Рождество кечасида сўнгги 120 йил ичидаги энг совуқ ҳарорат (-29,8 даража) қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европада аномал совуқ кузатилмоқда: Ноодатий совуқ ҳарорат 20дан ортиқ кишини ҳаётдан олиб кетди