
Сингапур парламенти интернет фирибгарлигига қарши курашни кескин кучайтириш мақсадида янги жазо чораларини тасдиқлади. Эндиликда интернетда фирибгарлик қилган шахслар нафақат қамоқ, балки жисмоний жазо — таёқ билан калтакланиш билан ҳам жазоланади, деб хабар беради The Washington Post.
Расмий маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда ўн минглаб фирибгарлик ҳолатлари қайд этилиб, уларнинг молиявий зарари 385 миллион доллардан ошган.
Ички ишлар вазири Sim Enn'нинг сўзларига кўра, ҳар бир айбдор камида олти маротаба таёқ билан жазоланади. Бу жазо тиббий кўрикдан сўнг махсус тайёрланган мосламаларда амалга оширилади. Калтаклар 60–120 см узунликда ва 4–13 мм қалинликдаги эгилувчан таёқлардан тайёрланади.
Қонун 50 ёшдан ошган эркаклар ва барча аёллар учун қўлланилмайди.
Янги тартиб фирибгарлар сонини камайтириш, фуқароларни ҳимоя қилиш ва мамлакатдаги молиявий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.