АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп интернет тармоғидаги энг йирик савдо майдони Alibaba раҳбари Жек Ма билан учрашди. Унда Хитой компаниясининг Америка бозоридаги улушини кенгайтириш ва мамлакатда қўшимча 1 миллион иш ўринларини яратиш ҳақида сўз борди, деб хабар бермоқда Кун.уз сайти.
Жек Ма Alibaba’ни кенгайтиришда кийим-кечак, май ва мевалар каби маҳсулотларга катта эътибор қаратилишини таъкидлаб ўтди. Бунда асосан Қўшма Штатлар ўрта ғарби ва Жануби-Шарқий Осиё ўртасида савдо қилишга катта ўрин берилади.
«Биз асосий эътиборни кичик бизнесга қаратмоқчимиз, шунинг учун 1 миллионта кичик корхонани қўллаб-қувватлаш ҳақида гаплашдик. Биз Америка кичик бизнесини қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Бунинг учун савдо платформаси (Alibaba — таҳ.) Осиё, хусусан Хитойга ўз қишлоқ хўжалик маҳсулотини сотишда ишлатилиши мумкин», - маълум қилди Ма.
Аниқлик киритилишича, Alibaba америкалик фермерлар учун иш ўринларини беш йил давомида яратишни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди