00:45 / 16.01.2017
5 997

Болгарияда парранда гриппи авж олмоқда

Болгарияда парранда гриппи авж олмоқда

Болгария ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб парранда гриппининг 63 ўчоғини қайд қилди, 430 мингдан кўпроқ қуш зарарланган. Улардан аксарияти йўқ қилинган, деб маълум қилди Болгария қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири вазифасини бажарувчи Десислава Танева.

Novinite агентлигининг маълум қилишича, қушларнинг энг кўп миқдорда зарарланиши Пловдив шаҳри яқинида қайд қилинган. Зарарланган қушларнинг асосий қисми ўрдаклар бўлиб, болгариялик фермерлар охирги маҳал бу паррандани кўпроқ етиштира бошлаганлар.

Таневанинг айтишича, касаллик авж олишининг асосий сабаби паррандалар етиштириладиган фермаларда гигиеник меъёрларга амал қилмаслик ҳисобланади. Мамлакат ҳукумати муаммони ҳал қилиш учун 1 млн лев (540 минг доллар) ажратди, бироқ бунинг учун 5 марта кўпроқ маблағ талаб қилиниши мумкин, деб ёзади Кун.уз сайти.

Мутахассисларнинг фикрича, эпидемия сабабли тухумлар нархи камида 10 фоизга ошиб кетади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болгарияда парранда гриппи авж олмоқда