
Японияда сиёсий доираларда мамлакат ҳудудида АҚШ ядро қуролларини жойлаштириш эҳтимоли муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Kyodo агентлиги хабар берди.
Манбаларга кўра, бош вазир Sanae Takaiti Япониянинг узоқ йиллик “ядро қуролига эга бўлмаслик, уни ишлаб чиқармаслик ва мамлакатга киритмаслик” тамойилларини қайта кўриб чиқиш тарафдори.
Такаитининг фикрича, ушбу қатъий тамойил, айниқса учинчи банд — “ядро қуролини мамлакат ҳудудига киритмаслик” сиёсати — АҚШнинг ядровий тўхтатувчи кучини амалда чеклаб қўймоқда.
Унинг таъкидлашича, бу ҳолат фавқулодда ҳарбий вазиятларда Япониянинг хавфсизлик кафолатларини заифлаштириши мумкин. “Агар АҚШ ядровий қурол ташувчи кемаларининг Японияга кириши тақиқланса, мамлакат ўзининг ҳимоя имкониятларини йўқотади,” – деган Такаити.
Япония Hiroshima ва Nagasaki фожеаларидан кейин дунёда ядро қуролдан азият чеккан ягона давлат сифатида ўз сиёсатини доимо тинчлик йўналишида олиб борган. Шу боис ядро қуролсиз сиёсатни ўзгартириш ғояси мамлакат ичкарисида кенг баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.