Россия президенти Владимир Путин самолётининг таъмирланиши кутилмаган ҳолат билан боғлиқ эмас. Давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнот беришича, давлатнинг биринчи шахслари фойдаланадиган махсус "Россия" парвоз гуруҳининг барча самолётларига техник ва хавфсизлик нуқтаи-назаридан ўта юқори талаблар қўйилади.
"Техник хизмат кўрсатиш амалга оширилмоқда. Биласизми, давлатнинг биринчи шахсларига хизмат қилувчи парвоз гуруҳи фойдаланадиган самолётлар, табиийки, махсус назорат остида бўлади. Шунга кўра, захиралаш, текшириш ва шу каби талаблар кучайтирилган бўлади. Айнан мана шу жараёнлар амалга оширилмоқда", — деган Песков журналистларга.
Шу билан бирга, таъмирлаш кутилмаган ҳолат билан боғлиқми?, деган саволга "йўқ", - дея жавоб берган.
"Известия" нашрининг ёзишича, Путиннинг хорижий сафарларда фойдаланадиган Ил-96-300 VIP-борти чап қанотига бироз зарар етган, стабилизатор устки қисмига ҳам талофат етган. Самолётни таъмирлаш бўйича тендер давлат харидларига доир сайтда эълон қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди