
Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида жойлашган Алғабас қишлоғида бугун тонгда содир бўлган ёнғин 12 кишининг ҳаётини олиб қўйди. Қурбонлар орасида 9 нафар бола борлиги маълум қилинди.
Икки қаватли уйда олов жуда тез тарқалгани айтилади. Қутқарувчилар уч нафар кишини ҳушсиз ҳолда топиб, шифохонага етказди. Улар ҳозир оғир ҳолатда.
Қўшнилар уйда кеча тадбир бўлганини, меҳмонлар келгани учун одамлар ҳар одатдагидан кўпроқ бўлганини айтишмоқда. Тергов шу ҳолатни ҳам ўрганмоқда.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев фожеадан жуда қаттиқ изтиробда эканини билдириб, ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг яқинларига ёрдам кўрсатишни ҳукумат ва вилоят раҳбариятига топширди.
Ҳозир ёнғин сабаблари аниқланмоқда. Фожеа Алғабас аҳлини ларзага солди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.