date

Индонезиялик эркак гуруч пиширгичга уйланди

Индонезиялик эркак гуруч пиширгичга уйланди

Индонезияда яшовчи Хойрул Анам исмли йигит ноодатий қарор билан кўпчиликнинг эътиборига тушди — у ўзига турмуш ўртоқ сифатида ошхона техникасини, аниқроғи гуруч пиширгични танлади. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратлар эса бу воқеани бутун дунёга машҳур қилиб юборди.

Хабар берилишича, куёв тўй маросимида “келин”ни адолатли, итоаткор ва баҳслашмайдиган жуфт сифатида таърифлаган. Унинг ҳазил аралаш эътирофлари маросим давомида меҳмонлар томонидан қизиқиш билан қабул қилинган. Ҳатто Хойрул никоҳ маросимини расмийлаштиргани акс этган суратларни ҳам эълон қилган.

Аммо “идеал никоҳ” узоққа чўзилмади. Атиги тўрт кундан кейин у ажрашиш учун ариза топширди. Сабаби эса жуда оддий: гуруч пиширгич фақат битта вазифани бажаради — гуруч пиширади.

Бу ғаройиб никоҳ қисқа умр кўрган бўлса-да, интернетда энг кўп тарқалган воқеалардан бирига айланди. Хойрулнинг ушбу “тажрибаси” эса шубҳасиз, одамлар ҳаётидаги энг ноодатий никоҳ мисолларидан бири бўлиб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Индонезиялик эркак гуруч пиширгичга уйланди