Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонадан 8 киши тирик ҳолда топилди


Қутқарувчилар Италиядаги Абруццо вилоятида қор кўчкиси остида қолган Rigopiano меҳмонхонасидан 8 кишини тирик ҳолда топишган. Бу ҳақда "RaiNews24"га асосланиб "Sharh.uz" хабар берди.
Улар орасида икки нафар кичик ёшдаги болалар ва уч нафар аёл борлиги айтилмоқда.
Воқеа жойида жумага ўтар кеча қидирув-қутқарув ишлари давом этган. Хабарларга кўра табиий офат вақтида бинода тахминан 35 киши бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирча 3 кишининг жасади топилган бўлиб, ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.
Маълумки, воқеага Италия марказида чоршанба куни юз берган кучли ер силкиниши сабаб бўлган.






























Изоҳлар 0
…