date

Малайзия болаларни ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилмоқчи

Малайзия болаларни ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилмоқчи

Малайзия ҳукумати 2026 йилдан бошлаб 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.

Алоқа вазири Фахми Фазил маълум қилишича, бу қарор болаларни рақамли таҳдидлардан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳланган. Болаларга нисбатан жинсий зўравонлик, молиявий фирибгарлик ва қўрқитиш каби хавфларнинг олдини олиш мақсад қилинган.

“New Straits Times”нинг ёзишича, ижтимоий тармоқлар 2026 йилгача электрон идентификация тизимини жорий этишга тайёр бўлиши керак. Яқин ойларда бу жараён жамоатчилик ва операторлар билан муҳокама этилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Малайзия болаларни ижтимоий тармоқлардан ҳимоя қилмоқчи