
Хитой Ташқи ишлар вазири Van I Япония ҳукуматининг Тайван бўйича баёнотларини кескин танқид қилди. Унга кўра, Япониянинг ҳозирги раҳбарлари ҳарбий аралашув эҳтимоли ҳақида нотўғри сигнал юборган.
Van I баёнотида “Япония айтмаслиги керак бўлган гапларни айтди, тегилмаслиги лозим бўлган қизил чизиқдан ўтди. Бу — ҳайратланарли ҳолат” дея таъкидлади. У Хитойнинг бу вазиятга қатъий жавоб беришини ҳам айтиб ўтди.
Хитой расмийси, шунингдек, барча давлатлар Япония милитаризмининг қайта тикланишига йўл қўймаслик учун жавобгар эканини эслатди.
Эслатиб ўтамиз, Япония бош вазири Sanae Takaichi 7 ноябрь куни берган баёнотида, агар Хитой Тайван атрофида денгиз блокадаси ёки бошқа босим ҳаракатларини амалга оширса, бу Япония томонидан ҳарбий жавоб бериш учун асос бўлиши мумкинлигини билдирган эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.