13:54 / 24.01.2017
11 424

Рим папаси дунёни янги Гитлер пайдо бўлишидан огоҳлантирди

Рим папаси дунёни янги Гитлер пайдо бўлишидан огоҳлантирди

Рим католик черкови раҳбари папа Фрасиск Доналд Трампнинг АҚШ президентлигига сайланиши ва дунё сиёсати борасида фикрларини билдириб ўтди, дея хабар бермоқда Sof.uz сайти.

Папа Испаниянинг Эл Паис газетасига берган интервьюсида Доналд Трамп ҳақида фикр билдиришга ҳали эрта эканлигини айтган: “Кўрайликчи, нима бўлар экан? Кўрайликчи, нима қилар экан? Кейин баҳо берамиз”.

Европа ва Америкада популисм сиёсати кучайиб бораётганига тўхталар экан, папа Франсиск бундан ўз ташвишини изҳор қилган. Популистик сиёсат дунёга янги Гитлерни олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бундай «халоскор» эса инсоният учун кучли таҳдид бўлиши аниқ: “Албатта, инқирозлар қўрқув ва ташвиш уйғотмоқда. Популизмнинг европача намунаси 1933 йилдаги Германия бўлади. Германияга ўзлигини қайтарадиган етакчи керак эди. Адолф Гитлер ҳокимиятни куч билан эгаллаб олмади. Уни халқ сайлаган эди. Кейин эса ўз халқини яксон қилди”.

Рим папаси Трампнинг Мексика билан чегарага деворлар ва тиканли сим билан тўсиқ ўрнатишга оид ваъдаларини танқид қиларкан, немислар ҳам бошқа миллатларга қарши шундай тўсиқлардан фойдаланишга уринганини эслатиб ўтган.

Папа Франсиск олдин ҳам Доналд Трампни тандиқ қилган ва шундай деган эди: “Кўприклар барпо этиш ўрнига, қаерга бўлмасин, деворлар қуриш ҳақида ўйлайдиган одам христиан эмас”.

Сўнгги йилларда Европада ҳам популизм кучая бошлагани кўзга ташланмоқда. Ишсизлик, камбағаллик ва миллионлаб муҳожирлар оқими Франция, Белгия ва Германияда исломофобик кайфиятдаги партиялар мавқейи ошишига сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Дунё » Рим папаси дунёни янги Гитлер пайдо бўлишидан огоҳлантирди