date
views 6 024

Италиядаги қор кўчкиси қурбонлари сони 9 кишига етди

Италиядаги қор кўчкиси қурбонлари сони 9 кишига етди

Италиядаги «Ригопиано» меҳмонхонаси қор кўчкиси остида қолиши оқибатида қурбонлар сони 9 кишига етди. Бу ҳақда The Telegraph нашрига асосланиб Дарё хабар берди.

Аввалроқ табиий офатда ҳалок бўлган 5 кишининг жасади топилгани маълум қилинганди. 23 январь, душанба куни тушдан сўнг икки эркак ва бир аёл жасади топилди. 20 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда, 11 киши омон қолган.

Мазкур меҳмохона эгаси Бруно ди Томмазо кўчкидан бир неча соат аввал (у бу пайтда Адриатика денгизида бўлган) расмийларга истиқомат қилувчиларни эвакуация қилиш учун йўлларни тозалашни илтимос қилиб, шошилинч мактуб йўллагани билдирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Италиядаги қор кўчкиси қурбонлари сони 9 кишига етди