Японияда биринчи ҳарбий алоқа йўлдоши "Кирамэки-2" ("Учқун-2") Танэгасима оролидаги космодромдан H-2A ракета-ташувчиси ёрдамида учирилди.
Шу тариқа, фақатгина мамлакат қуролли кучларига хизмат кўрсатувчи учта қурилмадан иборат гуруҳ яратиш ишлари бошланди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Йўлдошлар ҳарбий мақсадлар учун юқори тезлик ва сифатни таъминлаб беради. Айни дамда Япония мудофаа вазирлиги бунинг учун учта фуқаролик йўлдошидан фойдаланмоқда.
Парвозга чиқарилган қурилма Ҳинд океани узра геостационар орбитада бўлади. У бу ҳудуддаги япон кучлари билан алоқани таъминлайди. Улар орасида Жанубий Судандаги тинчликпарвар контингент ва Сомали қароқчиларига қарши амалиётда иштирок этаётган ҳарбий денгиз кучлари кемалари бор.
Аввалроқ ҳарбий алоқа йўлдошлари сериясидаги биринчи "Кирамэки-1" 2016 йилнинг июлида Франция Гвианасидаги Куру космодромидан учирилиши тахмин қилинганди, бироқ қурилма олиб келиш жараёнида зарар кўрган. Эндиликда уни 2018 йилнинг мартида орбитага чиқаришади. Бу ускуна Тинч океани зонасидаги ҳарбий алоқани таъминлаб, КХДР ва Хитойни “босиб туриш” имкониятларини оширади. "Кирамэки-1" ва "Кирамэки-2"нинг умумий қиймати тахминан 1,1 миллиард АҚШ доллари атрофида баҳоланмоқда.
Бу сериядаги "Кирамэки-3" йўлдоши 2021 йилнинг баҳорида учирилади. У Япониянинг ўзида ҳарбий алоқани таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»