date

Трамп маъмуриятидан қатъий талаб: Аввал битим, кейин хавфсизлик!

Трамп маъмуриятидан қатъий талаб: Аввал битим, кейин хавфсизлик!

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио европалик ҳамкорларига Вашингтоннинг Украинага ҳар қандай хавфсизлик кафолатларини фақат тинчлик битими тузилгандан кейингина беришга рози бўлишини етказди. Бу кескин позиция чоршанба куни Politico нашри томонидан музокаралар мазмунидан хабардор манбаларга таяниб эълон қилинди ва Европа пойтахтларида катта ташвиш уйғотди.

Киев учун оғир шарт

Манбаларнинг сўзларига кўра, бундай қатъий шарт ўтган ҳафта АҚШ томонидан Киевга юборилган ёзма таклифларда ўз аксини топган. АҚШ президенти Доналд Трампнинг гўёки битим имзоланмагунча Украина раҳбарларини Оқ уйда қабул қилмаслиги ҳақидаги хабарлар ҳам бу босимни кучайтиради. Афсуски, Украина ғарб томонидан бериладиган хавфсизлик кафолатларини Россия билан тинчлик келишувини тузишда энг бош шарти деб билади. Шу сабабли АҚШнинг "Аввал келишув, кейин кафолатлар" позицияси Киев учун оғир дилеммани юзага келтиради.

"Мураккаб ва зиддиятли" сигналлар

Politico'га кўра, Трамп маъмуриятидан келаётган сиёсий сигналлар "мураккаб ва зиддиятли" ҳисобланади. Рубио 25 ноябр куни европалик вакиллар билан суҳбатда хавфсизлик кафолатлари Трамп маъмуриятининг асосий мақсади эканини айтган бўлса-да, буни "фақат шартлар бажарилгандан сўнг" беришга тайёрлигини билдирган.

Европадаги дипломатнинг айтишича, АҚШ барча шартларни (ҳудудий яхлитлик ва музлатилган активлар каби бошқа масалаларни ҳам) тез орада бир бутун тўплам шаклида қабул қилишни талаб қилмоқда.

Европа хавотири: Тешик хавфсизлик модели

"Айрим Европа давлатлари Трамп маъмурияти ҳолатнинг Россия манфаатига ўзгаришидан ташвишда", — дейилади мақолада. Дипломатлардан бирининг кескин сўзлари келтирилишича: "Инсон ҳуқуқлари, халқаро ҳуқуқ ёки умумий тамойиллар ҳақида бир оғиз гап йўқ. Бу эса Европа хавфсизлик архитектурасининг кўплаб нуқсонларга эга янги моделни яратади".

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Трамп маъмуриятидан қатъий талаб: Аввал битим, кейин хавфсизлик!