date

Перу суди собиқ президент Мартин Вискаррани пора олишда айбдор деб топди

Перу суди собиқ президент Мартин Вискаррани пора олишда айбдор деб топди
Перу суди собиқ президент Мартин Вискаррани пора олишда айбдор деб топди ва унга 14 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлади. Шунингдек, у 9 йил давомида давлат лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Суд ҳужжатларига кўра, Вискарра 2011–2014-йилларда Mokegua провинцияси губернатори лавозимида ишлаган ва қурилиш шартномалари эвазига 676 минг доллар пора олган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

Суд жараёни 2024-йил октябрь ойида бошланган. Вискарра унга қўйилган айбловларни рад этиб, буни сиёсий таъқиб деб атаган. У 2018-йилда президент бўлган, бироқ икки йилдан сўнг коррупция гумонлари ортидан Конгресс томонидан лавозимидан четлатилган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Перу суди собиқ президент Мартин Вискаррани пора олишда айбдор деб топди