
Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Норти штатидаги энг йирик турма ҳисобланган Алкасус турмасидан камида 56 маҳбус қочиб кетди. Бу ҳақда Globo телеканалига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Таъкидланишича, 14 январда шу турмада исён оқибатида 26 киши ҳалок бўлганди.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, қочоқлар сони анча кўпроқ бўлиши мумкин. Турма ходимлари мураккаб вазият сабабли синчков текширув ўтказиб, қочоқлар сонини аниқ ҳисоблай олишмаган.
Аввалроқ Бразилия жанубидаги турмадан 200 га яқин маҳбус қочиб кетгани маълум қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар