date

Қозоғистонда 54 ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Қозоғистонда 54 ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

Қозоғистонда 54 ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради

2025 йил 30 ноябрь соат 21:00да Қозоғистоннинг Актобе вилоятида жойлашган „Россия Федерацияси – Актобе – Қизилорда – Алмата“ йўналишидаги йўловчи автобуси „Москва – Тошкент“ йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, йўл-транспорт ҳодисасига учради.

Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консулхонасининг берган маълумотига кўра, ҳодиса вақтида автобусда 54 нафар ўзбекистонлик йўловчи бўлган. ЙТҲ оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Барча йўловчилар тезда Актобе вилояти Айтекеби туманидаги Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди ва уларга зарур ёрдамлар кўрсатилган.

Вазиятни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консуллиги назоратга олиб, Қозоғистон томонининг масъул идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган. Йўловчиларни тезда Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда 54 ўзбекистонлик бўлган автобус ЙТҲга учради