
“Душанбе халқаро аэропорти” ОАЖ Тожикистон ва Ўзбекистон хукуматлари раҳбарлари билан келишилган ҳолда жорий йилнинг 10 февралидан Душанбе – Тошкент йўналишларида парвоз қилиш қайта йўлга қўйилганини эълон қилди. Бу ҳақда “Душанбе халқаро аэропорти” ОАЖ сайтига асосланиб “Қалампир.уз” хабар берди.
Бундан буён “Сомон-Аир” авиакомпанияси бир ҳафтада 1 марта, жума кунлари Душанбе – Тошкент, Тошкент – Душанбе йўналишлари бўйича парвозни амалга оширади.
Айни йўналишда парвоз этишни истаганлар чипталарни Душанбе халқаро аэропортидан харид қилишлари мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар