
Париждаги дунёнинг энг машҳур музейларидан бири — Луврда яна фавқулодда ҳодиса юз берди. Миср цивилизациясига бағишланган бўлимда сув қувурининг ёрилиши оқибатида тахминан 400 та ноёб китоб зарар кўрди.
Мазкур нашрлар 19-аср охири — 20-аср бошларига оид бўлиб, улардан турли илмий тадқиқотларда олимлар, талабалари ҳамда музей ходимлари мунтазам фойдаланиб келган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Лувр ходимлари қувурда муаммо борлигини илгари ҳам билган. Таъмирлаш ишлари эса фақат 2026 йил сентябрига режалаштирилган бўлган. Бироқ қувур кутилмаганда ёрилиб, музей фондига сезиларли зарар етказган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.