10:11 / 02.02.2017
9 614

Гурбангули Бердимуҳамедов қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди (видео)

Гурбангули Бердимуҳамедов қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди (видео)

Ўтган душанба куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ахал вилоятига ташриф буюрди.

Ахал вилоятида табиий газдан бензин олиш мажмуасини қурилиши олиб борилмоқда. Ташриф давомида президент қурувчилар билан учрашди ва ўзининг сайлов олди дастури ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат давомида қурувчилардан бири гитарани қўлга олиб президентга қўшиқ айтиб берди. Ундан кейин эса президент гитарани олиб ўз қаламига мансуб “Бахт нури” қўшиғини куйлаб берди, деб ёзади Sof.uz сайти.

Шундан кейин Гурбангули Бердимухамедов 8 март байрамида аёлларга совға сифатида яна бир неча қўшиқ тайёрлаб қўйганини айтди.

Гурбангули Бердимуҳамедов қўшиқчилиқ санъатига қизиқиши Туркманистон аҳолисига сир эмас. Президент бундан олдин ҳам фуқароларига бир неча марта қўшиқ куйлаб берган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гурбангули Бердимуҳамедов қурувчиларга гитара чалиб қўшиқ куйлаб берди (видео)