
Россия президенти Владимир Путин 11–12-декабрь кунлари расмий ташриф билан Туркманистон пойтахти Ашхободга боради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Путиннинг ташрифи Туркманистоннинг халқаро бетарафлик мақомига эга бўлганининг 30 йиллиги, шунингдек, халқаро тинчлик ва ишонч йили доирасида ўтказиладиган йирик форумда иштирок этиш билан боғлиқ. Тадбирга бир қатор давлат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам таклиф этилган.
Ашхободда ўтадиган форумда минтақавий хавфсизлик, дипломатик ҳамкорлик, энергетика, транспорт ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади. Путиннинг ташрифи давомида Россия ва Туркманистон ўртасидаги стратегик шериклик, савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда ГЕС лойиҳалари ва транспорт йўлакларига доир келишувлар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.