date

Ҳиндистонда икки йигит ижара еридан 55 минг долларлик олмос топиб олишди

Ҳиндистонда икки йигит ижара еридан 55 минг долларлик олмос топиб олишди

Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида яшовчи икки дўст — Сатиш Хатик ва Сажид Муҳаммад кутилмаган омадга дуч келди. Улар ижарага олинган ер участкасидан 15,34 каратли олмос топиб олди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Топилма шаҳар расмий олмос баҳоловчиси томонидан текширилиб, унинг юқори сифатли қимматбаҳо тош экани тасдиқланди. Баҳоловчи Анупам Сингхнинг сўзларига кўра, олмоснинг тахминий бозор қиймати 5–6 миллион рупий, яъни 55–66 минг АҚШ доллари атрофида. Қимматбаҳо тош яқин кунларда кимошди савдосига қўйилиши режалаштирилган.

Қизиқарли жиҳати шундаки, ёшлар бу катта топилмани ҳашамат ёки бизнес билан боғламоқчи эмас. Уларнинг айтишича, ҳозирги асосий мақсад — опа-сингилларини турмушга бериш ва оилага ёрдам кўрсатиш.

Маълумотларга кўра, 24 ёшли Сатиш Хатик гўшт дўконида ишлайди, 23 ёшли Сажид Муҳаммад эса мева савдоси билан шуғулланади. Иккаласи ҳам камбағал оиладан чиққан, болаликдан дўст ва оила ичидаги кенжа фарзандлар ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда икки йигит ижара еридан 55 минг долларлик олмос топиб олишди