date

Путин икки боланинг янги йил орзусини шахсан ўзи рўёбга чиқарди

Путин икки боланинг янги йил орзусини шахсан ўзи рўёбга чиқарди

Россия президенти Владимир Путин катта матбуот анжумани ва тўғридан-тўғри мулоқот арафасида икки боланинг янги йил орзусини рўёбга чиқарди. Бу ҳақда “Россия-24” телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, давлат раҳбарига турли ҳудудлардан болалар ўз орзулари ҳақида мактуб йўллаган. Улар орасидан икки боланинг тилаклари шахсан президент томонидан бажарилган.

Хусусан, 11 ёшли Владимир дзюдо билан шуғулланади ва у президентдан кўк рангли кимонo сўраган. Янги йил арафасида бу орзу амалга оширилиб, болага спорт кимонoси совға қилинди.

Шунингдек, Олтой ўлкасида яшовчи Ёгор исмли бола учун унутилмас совға тайёрланди. Унинг энг катта орзуси — ўта енгил самолётда парвоз қилиш эди. Бу тилак ҳам бажарилиб, Ёгор ҳавога кўтарилиб, биринчи парвозини амалга оширди.

Маълумот учун, Владимир Путиннинг навбатдаги жонли мулоқоти 19 декабрь куни бўлиб ўтади. Анъанага кўра, унда фуқароларнинг турли мурожаатлари ва саволлари кўриб чиқилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Путин икки боланинг янги йил орзусини шахсан ўзи рўёбга чиқарди