date

Япония 50 йил ичида биринчи марта пандаларсиз қолади

Япония 50 йил ичида биринчи марта пандаларсиз қолади

1972 йилдан бери биринчи марта Япония пандаларсиз қолади. Бу ҳақда Nikkei нашри хабар бермоқда.

Ҳозир мамлакатда Хитойдан ижарага олинган атиги иккита панда бор. Бир жуфт панда эгизаклари - эркак Сяо-Сяо ва унинг синглиси Лей-Лей 2026 йил январь ойида ватанига қайтарилади. Ҳозир улар Токионинг Уэно ҳайвонот боғида сақланмоқда.

Ҳайвонот боғи вакилларининг таъкидлашича, пандаларни ижарага олиш бўйича шартнома 2011 йилда ўн йилга тузилган. 2021 йилда келишув яна беш йилга, 2026 йил 20 февралгача узайтирилди. Бироқ, Япония расмийлари Япония ва Хитой ўртасидаги дипломатик кескинлик туфайли Сяо-Сяо ва Лей-Лейни режалаштирилган санадан бир ой олдин беришига тўғри келади.

Қолган вақт ичида пандаларни иложи борича кўпроқ ташриф буюрувчилар кўришга улгуриши учун ҳайвонот боғи махсус стратегия ишлаб чиқди. Иккита панда учун кузатув майдончаси бўлинади ва кузатув вақти бир дақиқа билан чекланади. 23 декабрдан боққа фақат олдиндан ёзилиш орқали ташриф буюриш мумкин бўлади. Ташриф буюрувчилар Уэно ҳайвонот боғида пандаларни охирги марта 2026 йил 25 январда кўришади.

Сяо-Сяо ва Лей-Лей 2021 йилда Уэно ҳайвонот боғида туғилган. Уларнинг ота-оналари - Ли-Ли ва Син-Син пандалари 2026 йилгача Японияда бўлишлари керак эди, бироқ соғлиғи ва кексалиги туфайли 2024 йил октябрь ойида Хитойга қайтиб келишди. Ли-Ли ва Син-Син билан хайрлашгани 2 мингдан ортиқ япон келди.

Хитой дунёдаги барча пандаларнинг эгаси ҳисобланади. Бошқа давлатлар уларни фақат ижарага олиши мумкин. Япония биринчи марта 1972 йилда Хитойдан бир жуфт пандани қабул қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Япония 50 йил ичида биринчи марта пандаларсиз қолади