194 ёшли тошбақанинг узоқ умр кўриш сири ўрганилмоқда

Дунё1 дақиқа ўқиш13
194 ёшли тошбақанинг узоқ умр кўриш сири ўрганилмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тахминан 194 ёшли Жонатан исмли улкан тошбақанинг ДНКсини ўрганган олимлар унинг узоқ умр кўришига сабаб бўлувчи 287 та генетик вариантни аниқлади.
  • Алдабра турига мансуб ушбу жониворнинг генлари ҳужайраларни тиклаш, энергия ишлаб чиқариш ва саратондан ҳимояланиш каби муҳим жараёнларни бошқаради.
  • Тадқиқотчилар тошбақанинг генетик тизимлари қарийб икки аср давомида ёшроқ тошбақаларникидек барқарор сақланиб қолганини таъкидламоқда.

Дунёдаги энг кекса қуруқлик ҳайвони ҳисобланган Жонатан исмли улкан тошбақа олимларнинг диққат марказига тушди. Тахминан 194 ёшда бўлган ушбу жониворнинг ДНКсини ўрганган тадқиқотчилар унинг узоқ умр кўришига ёрдам бериши мумкин бўлган бир қатор генетик хусусиятларни аниқлади.

Жонатан Альдабра турига мансуб улкан тошбақа бўлиб, тахминан 1832 йилда Сейшел оролларида туғилган. У 1882 йилда Атлантика океанида жойлашган Буюк Британиянинг денгизорти ҳудуди — Муқаддас Елена оролига олиб келинган. Шундан буён у губернатор қароргоҳи ҳудудида яшаб келмоқда.

Олимлар унинг узоқ умр кўриш сабабларини аниқлаш учун генетик таҳлил ўтказган. Текширув давомида Жонатан организмида 287 та ўзига хос генетик вариант аниқланган. Улар ДНКнинг шикастланган қисмларини тиклаш, ҳужайралардаги энергия ишлаб чиқариш, инсулин фаолиятини тартибга солиш ва саратондан ҳимояланиш каби муҳим жараёнлар билан боғлиқ.

Тадқиқотчиларни ҳайратга солган жиҳатлардан бири — қарийб икки аср яшаган тошбақанинг айрим генларини бошқарувчи тизимлари ёшроқ тошбақаларникига ўхшаш даражада сақланиб қолганидир. Одатда организм қариши билан бу жараёнларда ўзгаришлар юз беради ва ҳужайраларнинг фаолияти издан чиқиши мумкин.

Мутахассислар, айниқса, ҳужайраларга энергия етказиб берувчи митохондриялар фаолияти билан боғлиқ генларнинг барқарор сақланганига эътибор қаратмоқда. Бу ҳолат Жонатан организмининг узоқ йиллар давомида ўз вазифаларини самарали бажаришига ёрдам берган бўлиши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, ушбу натижалар нафақат ҳайвонларнинг узоқ умр кўришини, балки инсонларда қариш жараёни қандай кечишини ҳам яхшироқ тушунишга ёрдам бериши мумкин. Бироқ ҳозирча тошбақада аниқланган хусусиятлар инсон умрини узайтириш имконини беради, деган хулоса чиқаришга эрта.

Қизиғи, Жонатаннинг ёши унинг тури учун ҳам жуда ғайриоддий ҳисобланади. Альдабра улкан тошбақаларининг одатий умр давомийлиги тахминан 80–100 йил атрофида бўлса, Жонатан бу кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп яшаган.

Бугунги кунда у нафақат узоқ умр кўриш рекорди билан, балки илм-фан учун ҳам ноёб тадқиқот объектига айланган. Олимлар келгусида бошқа улкан тошбақаларни ҳам ўрганиб, қариш жараёнини секинлаштиришга ёрдам берувчи биологик механизмларни аниқлашни режалаштирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?