Дунёга машҳур Фиона бегемот нобуд бўлди

АҚШнинг Синсиннати ҳайвонот боғида яшаган, дунёга машҳур Фиона исмли бегемот нобуд бўлди. У ўтган ҳафта яшаш ҳудудига тасодифан тушиб қолган тўқилган бош кийимни ютиб юборган эди. Ветеринария ходимларининг уни қутқариш учун қилган барча уринишлари самара бермади. Бу ҳақда ҳайвонот боғи маъмурияти маълум қилди.
Қайд этилишича, мутахассислар бегемотнинг организмидаги бош кийимни чиқариш учун бир неча бор уринишган. Фиона кеча-кундуз ветеринария назоратида бўлган, унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Шунга қарамай, унинг аҳволи яхшиланмаган.
Ҳайвонот боғи директори Дейв Женике Фионанинг ўлими улар учун кутилмаган йўқотиш бўлганини айтди. Унинг таъкидлашича, ҳайвонни парвариш қилган ходимлар уни сақлаб қолиш учун қўлларидан келган барча ишни амалга оширган.
Фиона 2027 йил январь ойида 10 ёшга тўлиши керак эди. У 2017 йилда муддатидан олти ҳафта олдин, жуда кичик ва заиф ҳолатда дунёга келган. Туғилганида вазни атиги 11,3 килограмм бўлган. Ветеринарлар ва ҳайвонот боғи ходимлари унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун узоқ вақт курашган.
Кейинчалик Фионанинг яшаб қолиш учун кураши ҳақидаги ҳикоя интернет орқали бутун дунёга тарқалди. У миллионлаб инсонларнинг меҳрини қозониб, Синсиннати ҳайвонот боғининг энг машҳур жониворларидан бирига айланди.
Ҳайвонот боғи вакиллари Фионанинг ўлими уни парвариш қилган ходимлар ва бутун дунёдаги мухлислари учун оғир йўқотиш бўлганини билдирди.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…